STYLE SWITCHER

Choose Colour style

Choose Layout

Wide Boxed

Choose Background


Choose Header

Normal Fixed

Choose Theme

Light Dark

Qizltepa-mtb.uz

Qiziltepa tuman maktabgacha ta`lim bo`limi rasmiy veb sayti.

2018 йил “Фаол тадбиркорлик ва инновацияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши.

2018 йил "Фаол тадбиркорлик ва инновацияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга юзасидан мактабгача таълим бошқармасидакенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Йиғилиш қарори билан бўлимнинг 2018 йил 1 февралдаги -сонли буйруғи чиқарилди. Буйруқга илова этиб ишчи гуруҳ таркиби тузилди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Чора-тадбирлар дастуридаги бешта устувор йўналишлар бўйича умумий назорат бўйича масъуллар белгилаб олинди.

биринчи йуналиш - давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳаси бўйичаДавлат талабларинингбажарилиши мониторинги методисти ( Н.Темиров ) га . Кадрлар бўйича мутахасис

( Ж . Тилавов) га

иккинчи йўналиш - қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича бўлимнинг бош юрист консултанти (Ш.Мавлонова)га

учинчи йўналиш - иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича бухгалтерия бўлими (О.Ҳамроев, Н.Отақулова )га;

тўртинчи йўналиш - ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича умумий назорат Нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш муқобил шаклларини ривожлантириш раҳбари (Д.Фармонова)га ва давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими (Л.Тошева)га;

бешинчи йўналиш - хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат бўйича бўлимнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси (У.Баротов) га; юклатилди.

Давлат дастури ижросини назорат қилиш бўйича ташкил этилган мониторинг гуруҳи (Л.Тошева) га олиб борилаётган ишларни бандма-банд таҳлил

қилган ҳолда, натижалари юзасидан вилоят бошқармасига маълумот тақдим этиб боришга масъул этиб белгилаб олинди .

Барчамактабгача таълим мудираларига:

-ҳар бир йўналиш бўйича масъул ходимни бириктириш ҳамда мониторинг гуруҳларини ташкил қилиш;

-уч кун муддатда тегишли қарорлар қабул қилган ҳолда Давлат дастурини ишлаб чиқиш;

-бир кун муддатда қабул қилинган қарорлар ҳамда ишлаб чиқилган Давлат дастурини бўлимнинг мониторинг гуруҳига такдим этиш вазифалари топширилди.

Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишнинг механизмларини белгилаб олинди.

мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш мақсадида , туман хокимлиги ҳамкорида биргаликда йўл харитаси ишлаб чиқилди . Мактабгача таълим муассасалари ходимларининг саводхонлик кўрсаткичини янада кўтариш мақсадида

"Мактабгача таълим муасасаларида кичик кутубхоналар фаолиятини такомиллаштириш” мавзуларида давра суҳбатларини ташкил этилди.Барча Мактабгача таълим муассасаларида бола шахсига йўналтирилган ривожлантирувчи муҳит яратилди.Тиббиёт бирлашмаси ва Мактабгача таълим бўлимининг режаси асосида тарбияланувчиларнинг барчасини чуқуртиббий кўрикдан ўтказилди.Аниқланган касалликлар бўйича профилактика ишлари олиб борилди.Мактабгача таълим муассасаларида таълим сифати самарадорлигини ошириш ва болалар соғлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 20та МТМнинг барча ҳамширалари малака ошириш курсларига юборилиб,билим салоҳияти янада оширилди .Бундан ташқари МТМнинг бош ошпазлари ҳамда омбор мудирлари қисқа муддат ичида малака ошириш курсларигажалб этилиб,овқатланиш ратционлари ,пишириш технологияларига алоҳида эътибор берилиб ,соғлом овқатланиш самарадорлиги оширилди.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно