STYLE SWITCHER

Choose Colour style

Choose Layout

Wide Boxed

Choose Background


Choose Header

Normal Fixed

Choose Theme

Light Dark

Qizltepa-mtb.uz

Qiziltepa tuman maktabgacha ta`lim bo`limi rasmiy veb sayti.

Қизилтепа туман МТБда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маьлумот.

Қизилтепа туман МТБда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маьлумот.

Қизилтепа туман мактабгача таълим бўлимида "ижро интизоми” бўйича бўлимнинг "Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис” Баротов Улуғбек Раҳмиддин ўғлига юклатилган. Бугунга қадар ижро интизоми бўлимида 8 та дафтар юритиб келинмоқда. Мактабгача таьлим бўлими ташкил этилгандан буён жами 105 та хужжат кирим бўлган бўлиб, булардан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, фармойиши, қарорлари хужжатлари 35 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Олий Мажлис хужжатларининг ижроси бўйича 24 та, вилоят халк таълими бошқармасидан жами 155 та, турли ташкилотлардан 19 та хужжатлар ижроси муддатида таъминланди.

Бўлимга қарашли мактабгача таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро-интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли карори ижроси ўрганилиб, ўрганиш натижалари МТБнинг ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама қилинмоқдаҳамда юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар ижросига масъулятсизлик билан қараган раҳбар ва ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб келинмоқда. Бундан ташқари мактабгача таьлим муассасаларида ижро интизоми бўйича масьул ходимлар буйруқ асосида масьулиятли ходимларга юклатилди ва уларга амалий семинар ҳамда ўқувлар ташкил этилди.

2017 йил 11 сентябрдаги "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ПҚ-445-сонли қонуни бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда бўлимга жами 11 та мурожаат келиб тушган. Бундан Жисмоний шахслар томонидан 16 та ёзма 1 та оғзаки мурожаат, 7 та та виртуал қабулхонадан кирим бўлган бўлиб, мурожаатлар юзасидан ўрганиб чиқилиб ижроси муддатларда бажарилди. Шунингдек бўлимда электрон почта (mtb-qiziltepa@kasaba.uz) ўрнатилган бўлиб, мунтазам равишда вилоят МТБ билан хужжат алмашинуви йўлга қўйилган. Бундан ташқари барча мактабгача таьлим муассасаларида электрон почта тизими йўлга қўйиш мақсадида Ўзбектелеком акциядорлик компаниси Навоий филиали Қизилтепа телекомуникация боғламаси билан ҳамкорликда барча МТМга интернет тармоғи ўтказиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно