STYLE SWITCHER

Choose Colour style

Choose Layout

Wide Boxed

Choose Background


Choose Header

Normal Fixed

Choose Theme

Light Dark

Qizltepa-mtb.uz

Qiziltepa tuman maktabgacha ta`lim bo`limi rasmiy veb sayti.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилда Мактабгача таълими бўйича белгиланган устувор вазифалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилда Мактабгача таълими бўйича белгиланган устувор вазифалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича ҳаракарлар стратегиясининг "Фаол тадбиркорлик,иннавацион ғоялар ва техналогияларни қўллаб кувватлаш йили”даамалга оширилишига оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5308-сонли фармони ижросини таъминланди.Мактабгача таълим бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ -3305-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Мактабгача таълим бўлими томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигининг якунлари тўғрисида ахборотлар тайёрланди.

Мактабгача таълим муассасаларида "Мактабгача таълим ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ва "Болажон” таянч дастури асосида муайян ишлар амалга оширилди. "Болажон” таянч дастури асосида мактабгача таълим муассасаларининг йиллик иш режаси шакллантирилган. МТМларда тозалик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, маънавий-маърифий тадбирлар, илмий-методик ишлар, хотин-қизлар масалалари бўйича тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Тарбиячилар ижодкорлиги оширилиб,таълим сифатини янада яхшилашга эришилмоқда.Муассасалар шарт-шароити чуқур ўрганиб чиқилиб,муаммолар бартараф этилиб,тарбияланувчилар ижодкорлиги оширилди.

Йил давомида режа асосида мактабгача таълим муасассалирида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт тадбирлари, очиқ машғулотлар, назорат оралиқ машғулотлари, педагогик кенгаш, ишлаб чиқариш йиғилиши, методик кенгаш, вояга етмаганлар, диний ақидапарастлик, одам савдосига қарши кураш, гиёҳвандлик ва уни олдини олиш бўйича давра суҳбатлари, ота-оналар йиғилишлари ўтказиб борилмоқда.Мактабгача таълим муассасаларидаги нутқида нуқсони бўлган болалар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликдаишчи гуруҳ тузилиб,ҳар бир боланинг нутқи ўрганиб чиқилди.

Давлат мактабгача таълим муассасасаларига методик хизмат кўрсатиш ва фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиШ.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 декабрь куни ўтказилган видеоселектор мажлисида белгиланган вазифа топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим бўлимининг Йўл харитаси белгилаб олинди. Иқтидорли болалар билан ишлаш ва уларни аниқлаш мақсадида туман миқёсида 2 босқичда "Ёш мусаввирлар” "Энг яхши саҳналаштирилган эртак ” "Зумрадойлар издошлари "”Соғломжон-полвонжон " спорт мусобақаси ва кўрик-танловлари 3-5 6-7 ёшли тарбияланувчилар ўртасида ўтказилди.

"Йилнинг энг ёш фаол тарбиячиси” "Йилнинг энг намунали ошпази " "Йилнинг энг намунали ошхонаси”кўрик-танловлари тарбиячи ва ошпазлар ўртасида ўтказилди.

Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотлар , ютуқ ва муаммолар " Қизилтепа тонги " газетасига чоп этилиб борилмоқда.

Педагогларни ижодий салоҳиятини ошириш, болаларга таълим-тарбия беришнинг замонавий усуллари, турли воситалар, илғор ва инновацион педагогик технологияларни ўзлаштиришларига ёрдам берилиб, Туман миқёсида 1-Мактабгача таълим муассасасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш мақсадида семинар анжумани ўтказилди. 7-Мактабгача таълим муссасасида "Мактабгача таълим ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда кун тартибининг аҳамияти” мавзусида семинар анжумани ўтказилди.

Вилоят миқёсида 5-Мактабгача таълим муассасасида "Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари асосида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий технологияларни таълим – тарбия жараёнига тадбиқ этиш”мавзусида семинар анжумани бўлиб ўтди. Мактабгача таълим муассасаларида замонавий илғор хорижий тажрибани амалиётга тадбиқ этиб, болани жисмоний , ақлий ҳамда ижтимоий ҳиссий жиҳатдан камол топтириш ва соғлиғини мухофаза қилиш, эркин фикрлаш,ижодий қобилиятини ривожлантириб, зарур шарт-шароитларини яратиш чоралари кўрилди. 7-мактабгача таълим муассасасида "Ватанни севиш-маънавий жасоратдир” мавзусида қисқа муддатли гуруҳ тарбиячилари ўртасида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Мактабгача таълим муассасаларида "Зумрадойдар давраси” " Моҳир қўллар” " Математика” "Шахмат-шашка” "Бадиий гимнастика” "Ёш мусаввирлар” тўгараклари иш режаси тузилди ва фаолият кўрсатмоқда. январ ойидан иш режа белгилаб олинди.

14-Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Бозорова Саиданинг таълим-тарбияга оид тажриба-синов ишлари ўрганилди, таҳлил қилинди, умумлаштирилди ва вилоят миқёсида иш тажрибаси оммалаштирилди . 7-Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Шокирова Мавлюданинг таъсвирий фаолият машғулотлари ўрганилди, таҳлил қилинди, умумлаштирилди ва туман миқёсида иш тажрибаси оммалаштирилди . Ҳар ҳафтанинг душанба Мусиқий тарбия куни.Сешанба Рус тилини ўрганиш куни. Чоршанба инглиз тилини ўрганиш куни. Пайшанба Спорт ва соғломлаштириш куни. Жума мактабгача таълим тизимини ривожлантириш куни ва маънавият куни. Шанба Озодалик ва методик кунилари белгиланди ва режаси тузилди.

Мактабгача таълимгақўйилган Давлат талабларини сифатли ва мазмунли бажарилишини таьминлаш таълим тарбия жараёнини юқори даражада сифатли бўлишига эришиш, илғор иш тажрибалар асосида методик тавсиялар, кўргазмали қуроллар яратиш ва педагоглар орқали амалиётга тадбиқ этиш борасида муассасаларда 2017-2018 ўқув йилида МТМ даги барча муаммолар педагогик кенгашларда ўрганиб чиқилиб чора-тадбирлар белгилаб олинди.”Таълим тўғрисидаги қонун” ва "Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” талаблари асосида мактабгача таълим тизимидаги педагогларининг салоҳиятини, касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида услубий хизматни янада такомиллаштириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилди. Режа асосида мактабгача таълим муассасаси гуруҳ тарбиячилари ўртасида методик кенгашлар олиб борилмоқда.

Мактабгача таълимга қўйилган Давлат талаблари асосида жаҳон амалиётидан кенг фойдаланган ҳолда замонавий техналогияларни таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш ,илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда Сафарова Мадина "Билимлар қасри” мавзусида мужассам машғулот ўтказган. Яхёева Турсуной ”Китоб бу билимлар хазинаси”Ҳамроева Санобар "Шер билан Дурож”машғулотларни ҳозирги давр талаби асосида олиб борди. 3, 8, 10, муассасаларининг иш режаси ўрганилиб чиқилиб , очиқ машғулот , метод бирлашма, семинар анжумани, педагогик кенгашлар олиб борилиши ва барча муаммолар ечими тарбиячилар ўртасида мухокама этилиб, ўрганиб чиқилди. Мактабгача таълим муассасаларида услубий ишларнинг аҳволини ўрганиш , таҳлил қилиш ва такомиллаштириш йўллари аниқланди.

1-июнь куни 17-18-19-20 мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Янги ташкил этлган муассасаларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Узлуксиз таълимнинг энг бирламчи муҳим тизими Мактабгача таълим бўлимининг олдида катта мақсад турибди, уни барча мактабгача таълим муассасаходимлари бажариши шарт. Булар қуйидагилардан иборат:

-болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;

-таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаб бериш;

-болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш;

-болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш;

-болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш;

-боланинг шахсини ва бошқа жиҳатларини ривожлантирган ҳолда уни бошланғич таълимга тайёрлаб бериш;

-таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно